Ассалому алайкум! Намозда (доим, оддий ҳолларда ҳам) эсноқ келиб қолса, қайтаришга ҳаракат қилинади. Шунда эсноқ тугагунча оятни ўқимай турамизми ёки хаёлан ва устма- уст давом этамизми? Раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозда оятни тил билан талаффуз қилиш шарт, акс ҳолда қироат ҳосил бўлган ҳисобланмайди. Шунинг учун сиз айтган ҳолатда уни хаёлан давом эттирилмайди. Эсноқ қайтгунча кутиб, кейин давом эттириб кетилади. Валлоҳу аълам