Ассалому алайкум!
Яхшимисиз? Авваламбор тушунмаган нарсаларимизга ойдинлик киритаётганингиз учун каттакон раҳмат. Аллоҳим рози бўлсин. Саволим шуки турмушга чиқаётганда маҳр олиш керак дейилади. Ҳозирги қалин пули ва маҳр бир нарсами ёки у алоҳида бўладими? Агар алоҳида бўлса уни хилжолат қилмасдан қандай сўраш мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳр қалин пул эмас. У келиннинг ҳаққи. Уни талаб қилишда тортиниш керак эмас. Валлоҳу аълам!