Ассалому алайкум! Бегонанинг хатини унинг рухсатисиз ўқиш мумкин эмаслиги ҳақида қайтариқлар борми? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, дўзаҳга назар солган каби бўлур", дедилар. Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилган