Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим. Мени рози бўлсин десангиз онамни рози қилинг дейди. Розилиги учун менга шарт қўйишга ҳақлими. Эрим бошқа вилоятда ишлайди ҳафтада 2 марта уйга келади. Мен уйда қайнона қайнотам билан ҳизматларини қилиб юраманку. Бу шартга асло рози эмасман. Чунки қайнонамни феъли ўзимга маълум анча мунча нарсага рози бўлмайди. Тоқатим етмайди. Эрим бўлмаса уйинга бор деябди.
– Ва алайкум ассалом! Тоқатингиздан ортиғини талаб қилишга ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!