Ассалому алайкум! ёшим 20 да, талабаман. намозни 13-14 ёшимда бошлаганман. факат шу намозни оҳирги пайтлари жуда камдан кам оқийдиган бўлиб қолдим. ўқишга хам қизиқиш ёқ (институтда). умуман олганда ҳамма нарсага қизиқишим ёқолди, битта нарсани оҳиргача олиб боролмайман. доим уйқу келаверади. бу ҳолатни кўпчилик “апатия” деб айтишябди. бу ҳолатим ўзимга ёқмаяпти. ўзимни қўлга ололмаяпман, фикримни бир ерга жамлашим хам қийин бўляпти. хотира хам чатоқ. шу холатда нима қилсам болади? илтимос ёрдам берин
– Ва алайкум ассалом! Сиздаги ҳолат апатия ёки бошқа ҳолатми буни ўзингизча ташхис қуймасдан мутахассис яъни психотерапевтга мурожаат қилиб аниқлик киритганингиз маъқул. Аммо инсон ақл ва тафаккур эгаси шу сабаб ўз ҳаётининг жавобгарлиги, ҳаракатларига масъуллигидан қочмаслиги лозим. Бу ҳолатга тушишдан олдин нималар содир бўлган уйлаб кўринг, яъни сабабини аниқлашга урининг. Ибодатларга келадиган бўлсак мен шунақа ҳолатдаман деб ваъж қилиш бефойда. Ибодат амалингизнинг энг афзалидир. Кўпроқ истиғфор айтинг истиғфор қалбингизни поклаш учун шифо кабидир.товба қилинг ва товба ҳам сиз учун муолажадир.Аллоҳ таоло Худ сураси 114- оятда “Албатта яхшиликлар ёмонликларни кетказади” дея марҳамат қилади.Аллоҳ меҳрибон зот сиз қанчалик яхши амалларга ўзингизда куч топсангиз Яратганнинг ўзи сизга мадад бўлади. Инсондаги чарчоқ ҳисси ҳам шу каби ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин, танага қулов солинг балки тўйиб ухлаш лозимдир. Ўз вақтида яъни кечки 22:00 га қадар уйқуга кетинг бу соғлом уйқу вақтидир.8 соатлик уйқу нормасига амал қилинг. Валлоҳу аълам!