Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Мен араб тилидан онлине дарс бераман. Талабаларим вазифани яхши бажаришмагани ёки умуман бажаришмагани учун турли жазолар қўллаб кўрдим. Яқинда пул бн боғлиқ жазо қўллай бошладим. Яън вазифани бажармаган ёки жуда кўп хато қилган талаба энг зўр бажарган талаба ҳисобига кичик миқдорда пул ўтказиши керак. Бу жуда яхши натижа берди, дангаса талабаларим масъулиятли бўлиб қолди. Бунга рози бўлсангиз қўллайман деб бошида уларни огоҳлантиргандим. Лекин бу усул гуноҳмасми?
– Ва алайкум ассалом!
Жоиз эмас. Сиз ўқитувчисиз, модомики сизга ёки бошқага молиявий зарар етказилмаган бўлса ўзингизча жарима қилишга ҳаққингиз йўқ. Бировни ҳаққини ўзини рози қилмасдан бошқа олиб беришга ҳаққингиз йўқ.
Валлоҳу аълам!