Қуръон ёдлашдаги масалаҳатингиз

16:56 / 04.11.2022 | Ahadova Iroda | 290
Ассаламу алейкум Вароҳматуллоҳи Вабаракатуҳ. Устоз сизга 2та саволим бор эди. Яқинда 15 ёшга кираман. Аммо ёш бўлишимга қарамасдан қандайдир сабаблар туфайли Қуръон ёдлашга улгура олмаяпман. Ёзда яхши ёдлаётгандим. Аммо мактаб бошлангач Қуръон ёдлашим тўхтаб қолди. Шу йўлда аввалгидек ҳар кун Қуръон ёдлашим учун қандай амаллар қилсам бўлади?
2-саволим шуки, Қуръон ёдлашим учун мактабга 2 ёки 3 кун бормасликни сўраш мақсадим бор. Агар бунда пул берсанг ҳал қиламиз деса ва бу ишни қилсам Қуръон ёдлаганим менга фойдага эмас зарага ишлаши мумкинми ва бошқа ҳолатда бунга рози бўлсам менга оғир гуноҳ бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мактабга бориш керак. Мактаб вақт Қуръондан бўлган вазифани камайтириб турса бўлади. Аммо тўхтатмай, оз оздан давомий бажариш керак. Валлоҳу аълам!