Ассалому алайкум! Менга бир масалага аниқлик киритишимга ёрдам берсангиз. Мен психологияга жуда қизиқаман ва ҳозирда ўзимдаги камчиликларни шу орқали тузатишга киришганман. Яқинда бир психологнинг ютуб ва телеграм каналига уландим, каналдаги аудио-семинарларини эшита бошладим. Улар жудаям фойдали, шахснинг ривожланишида ва ҳаётида англаб етмаган нарсаларни англашда катта ёрдам беради. Энг асосийси психолог ўргатаётган барча маълумотлар, барча билимлар динимизда айтилган ва тарғибот қилинган гаплар. Фақатгина шу билимларни у қиз фан томондан исбот қилинган ҳолда, майда деталларигача ва биз эътибор бермаган томонларни ҳам тушунтириб беряпти. Аммо бир семинарида психолог айтдики: "Ота-онам тўлиқ Ислом динида, лекин мен ҳозир ҳеч қайси динга эътиқод қилмайман". Ва у Аллоҳни "борлиқ" деб гапиради, яъни мисол учун биз мусулмонлар нимаики хоҳласак, фақат Аллоҳдан сўраймиз ва фақатгина Унга ишонамиз. Психолог эса борлиқдан сўрайди ва борлиққа ишонади. Бу психолог ўзбек, мусулмон оилада туғилган. Саволим шуки, ушбу психолог диндан чиққан ҳисобланадими? Биз унинг билимларидан фойдаланишимиз мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!