Ассалому алайкум ва рохматуллох ва барокатух. Саволимни бошка саволлардан куриб чиктим лекин аник жавоб ололмадим. Такрорланган булса узр. Ман негадур 10 кундан куп хайз курадиган булдим. Бу ой хам 10 кундан ошди. Саволим шуки, хайзнинг биринчи куни пешиндан кегин хайз курганман. Бугун 10 кун. Манга качондан намоз укиш фарз? 10 кунни асрдан бошлабми ёки 11 кун бомдоддан укийманми? Хали кон тухтамаган.
– Ва алайкум ассалом! Пешиндан кейин, ҳайз бошланган вақтдан бошлаб, шунда 10 куни тўла бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!