Боламга қандай муносабатда бўлай?

04:45 / 21.04.2019 | Дарё | 1000
Ассалому алайкум! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Ўғлим 11 ёш. Жуда инжиқ, одамлар билан тил топишиши қийин. 11 ёш бўлса-да, сал нарсага кўзига ёш келади, йиғлоқироқ. Ҳатто уйдагилар билан ҳам очиқ гаплашмайди. Ёз кунлари кўчага чиқиб, дўстлари билан ўйнашга ҳам ҳуши йўқ. Дўстлари кам, киришимли эмас. Бир неча марта спортга ҳам қўйдим, ташлаб кетади, бормайман, деб қатъий туриб олади. Баъзан дудуқланиб қолади, балки шунгами Дудуқланиши бир ўтиб кетади, бир яна бошлангандай. Фаслларга қараса керак. Неча йил тинимсиз врачга қатнадик, даволанишлардан ҳам чарчадик. Ҳозир ҳеч қандай муолажа олмаяпмиз. Қайнонам билан умуман чиқишмайди. Бувиси бирон иш буюрса, баъзан қилади, баъзан эса умуман қатъиян йўқ, дейди. Бувисиям уни ёмон кўрадигандай, сен ёмонсан, менинг болам бўлганингда аллақачонлар уриб ўлдириб қўярдим, сен ҳеч қачон одам бўлмайсан, деган гапларни айтадилар. Ишдан келдимми, доим ўғлимнинг айбини айтиб, кўнглимни хира қиладилар. Ўғлим бундай муомаладан кейин бувисига баттар тескари бўлади. Кўпчилик билан тўғри келмаслиги сабаб мен доим уни қўллашга, тушунишга ҳаракат қиламан. Яқинда араб тилини ўргатишга қўйдим, Қуръон ўқишни ўргансин, деб. Бундан бувисининг жаҳллари чиқади, ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам, ўғлингга, унинг одам бўлмайди, дейдилар. Худди ўғлимни ойимникидан олиб келгандай. Бошқа фарзандларимга яхши муносабатдалар, лекин каттамга аксинча. Ўғлимниям уришиб тураман, илтимос қиламан бувингга гап қайтарма, айтганларини қил, деб. Мен фарзандларимни қаттиқ уришиб, калтаклайдиганлардан эмасман, шунгами, яқинларим болаларингни жуда эркалатасан, дейишади. Сабр қилиб, гап билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қаерда хато қиляпман? Ёрдам беринг. Раҳмат!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!.