Ассалому алайкум, Қуръонда ота онага яхшилик қилиш кераклиги келтирилган, шунингдек бир неча ҳадисларда ота ва онага қаршилик қилмаслик ҳақида баён қилинган, саволим шуки мана шу ҳолатда ота ва она фарзандига оиласидан воз кечишлиги, яни ажралишини, фарзандларини етим қилишини буюрса ҳам ота онага қарши бориш керакмасми, яъни ота онанинг айтганини қилиб эркак киши оиласидан ажралиб, фарзандини, ҳомиладор хотинини ташлаб кетиши тугри буладими?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ишда ота онага итоат қилинмайди. Ота она оиладан кечишни талаб қилса уларга итоат қилинмайди. https://t.me/muallim_media/381 Валлоҳу аълам!