Ассалому алайкум! Мен тромбофилия яни қон қуюқлашишга мойиллик касаллиги билан оғриганлигимни 6 ой аввал ген даражасида текшириб билдим. Унгача 3марта ҳомилам ривожланмай тушиб қолди. Бу касалликда ҳомиладорликда қон қуюқлашиб ҳомилада қон айланиши яхши бўлмаганлиги сабабли ҳомила нобуд бўларкан. Ҳозирда АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ҳомиладорман ва шифокорлар менга ҳар куни 2маҳал клексан ҳамда ҳомила ривожланиши учун айнан менга метилфолат кераклиги учун элевит 1триместр деган турини тавсия қилишган. Мен буларни шу кунгача олиб келаётгандим. Аммо бугун билиб қолдимки, клексан таркибидаги эноксапарин натрий моддаси чўчқанинг ичакларида қайсидир модданинг гидролизидан олинаркан ҳамда элевит таркибида желатин моддаси ҳам чўчқа терисидан олиниши мумкин экан. Бу вазиятда менда клексан ҳамда метилфолат дориларисиз ҳомила тушиши эҳтимоли жуда юқори. Мен бу вазиятда нима қилай. Бу дориларнинг ҳалол муқобили борми. Жавобингизга муштоқман. Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Сиздаги тромбозга мойиллик ҳомилада фето- плацентар етишмовчиликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин . Ва бу ҳомила нобуд бўлиши, тушиши билан асоратланиши мумкин. Ҳозирда Клексан , Флемокс каби қоннинг коагуляцион хусусиятларини яхшиловчи иньекцион дориларнинг ҳалол муқобилини эшитмадим , шу сабабли уни олишингиз мумкин ( бола ҳаёти хавф остида қолишини инобатга олиб) Валлоҳу аьлам. Элевитни ҳалол тури ҳам борлигини эшитгандим , дори ишлаб чиқарувчиларидан суриштириб куринг буни. Валлоҳу аълам!