Ассалому алайкум! Маҳшаргоҳда одамларнинг бировларга қолган ҳақлари савоби билан тўланади биламиз яни бир киши бу дунёда бировдан 63 минг сўм ўғирлаган ва бермаган энди шу 63 та савобини қиёматда берадими мен ёшлигимда бувимнинг пулларини ўғирлаганлар ҳозир улар ўлганлар нима қилай 100марта тасбеҳ айтсам минг та савоб бўлади ва шуларни бувимга бағишласам адо этган ҳисобланаманми
– Ва алайкум ассалом! Ўша маблағнинг у киши номидан эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам!