Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Савол беришдан олдин жуда ҳижолатдаман, лекин ғафлатда қолиб кетдим. Бераетган саволим хайз, спирал ва қон мавзусида эди. Кўпларига тепадаги жавоблардан жавоб топдим. Аллоҳим илмингизни яна зиеда қилсин. Фақат битта саволим бор умра сафарига кетаетгандим. Уерда оз миқдорда қон келса лекин ҳайз бўлмаса ,ҳарамга кириб, умра амалларини бажарса бўладими. Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сизни яхшиликлар биланмукофотласин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз ва нифос қонидан ташқариси истеҳоза бўлади ва истеҳоза пайтида амалларни бажариш жоиз. Валлоҳу аълам!