Уйқу

07:40 / 02.10.2022 | a.I.a | 548

Ассалому алайкум! Буқоқ ва триотоксикоз касалликлари бор инсон бир кунда 10соатлар уҳласа уйқусини бирдан 8 соатга тушуриса саломатлигига бирор зарар етмайдими? Жавобучун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози болсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Нормал уйқу давомийлиги 7-8 соат оралиғида бўлади . Уйқунинг давомийлигидан кура ухлашга ётиш соати аҳамиятлироқ : кечқурунги соат 22:00 дан тунги 12 орасида инсон бош миясида " қувонч гормони " , тетикликка сабаб бўлувчи мелатонин , серотонин гормонлари ишлаб чиқарилади , ана шу оралиқда уйқуга кетган инсон кун бўйи тетик юра олади ва аксинча жуда кеч ухланганида ана шу гормонлар ишлаб чиқарилиши ўта кам бўлганлиги учун 10 соат ва ундан ортиқ ухланилса ҳам инсон кундузи ўзини тетик , фаол ҳис қилмайди. Шу боисдан уйқунгизни 8 соатга чегараласангиз ҳам уйқуга ётар вақтингизни юқоридаги оралиққа кучирсангиз ин шаа Аллоҳ сиз учун бунинг ҳеч зиёни йўқ. Валлоҳу аълам!