Мен тушкунликдаман
Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз? Мен олдинги берган саволларимда хам айтган эдим. Жавобларингиз учун каттакон рахмат, ӯзим учун керакли маълумот ва мотиватция олдим, алхамдулиллаҳ. Мен Қуръони Каримни жамлаш йўлидаман, Уни жамламоқдаман. Лекин хечам охирги вақтларда Қуръонимдаги кунлик вирдимни қила олмаяпман, унчалик қилгим келмай қоляпти тӯғриси. Агарки вазифамга ӯтирсам хам тезлик билан чалғиб кетаяпман. Охиргача устозим айтганларидек қилмайман. Кейин чала бӯлаяпти деб яна ӯзимни маломат қиламмн, ӯзимдан ӯзим сиқилавераман, кӯнглимга хеч нарса сиғмайди. Билмайман нега бунақа бӯлиб қолаяпман. Олдинлари хаттоки тӯйларда, ийд байрам кунлари хам вирдларимни хеч қачон қолдирмас эдим. Хозирда кӯп қолдириб қӯяпман, қолдирганим учун жуда қаттиқ юрагим сиқилаяпти, ӯзимда куч-ғайрат, тиришқоқликни топа олмаяпман. Менинг ёнимда бир икки киши гаплашса худдики улар мен хақимда, менинг ғийбатимни қилаётгандек, мени ажратиб қӯйяотгандек туюладилар. Жуда асабим тезда бузилиб кетади. Борган сари урушқоқ, ёмон қиз бӯлиб кетаяпман. Тушларимда хам кимдирлар билан уришиб чиқаман. Қалбим очилмаяпти. Маълум вақтча қалбим юмшаб ӯзимни росса маломат қиламан, кейин яна аввалга ёмон холатимга тушиб қолаяпман. Аввалгидан жуда қаттиқ ӯзгарганман. Қуръондан узоқлашиб бораяпман борган сари. Қӯрқиб кетаяпман. Жуда илмга чанқоқ эдим. Тинмай илм олгим келар эди. Хозир қизиқмай кетаяпман борган сари. Хайзли бӯлишимни кутаман. Аввал хайзли кунимни хар бирида йиғи билан ӯтқазардим.. Қуръондаги кунлик вирдим қолиб кетаяпти деб. Жвда аразчиман тез аразлаб қоламан, кейин бирдан гапириб кетишим қийин бӯлади. Ибодатларимда хам: намоз, Қуръон, дуо, тасбеҳларимда хам халоватим йӯқолган. Жудаям тушкун холатдаман. Қуръонни жамлай олармикимман мен хам деб ӯйлайвераман, менга хам насиб қилармикин деб ӯйлайман. Барча ибодатларим юзаки, ғалати кӯринади. Ӯзимдан нафратланиб, ёмон кӯриб кетаман. Устоз маслахат беринг. Сизнинг жавобингизни сизнинг қалбингизга солиб, сиз орқали Аллоҳ таолонинг менга берган жавоби, менг кӯрсатган йӯли дея кутаман ва қабул қиламан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга дам солдиринг ва ўзингиз ҳам дам солиб юринг. Тавба ва истиғфорда бардавом бўлинг. Шунингдек шифокорга кўрининг. Соғлиқда камчилик бордир балки. Валлоҳу аълам!