Психология

02:11 / 05.10.2022 | Shaxnoza | 452

Ассалому алайкум! Мен Низомий номидаги ТДПУ да ўқийман . Келажакда психолог касбини эгалламохчиман.Келинойим эса психологияни ўқиш динда мумкин эмас экан инсон ўз хохиш истакларини қилаверса нафсини қули бўлип қолар экан ( уларга буни араб тили устози айтибди) Саволим: психология йўналишимни ўзгартирайми ёки бу мумкинми?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психология бу илм. Парапсихология ёки эзотерика ва бошқа шу кабилар ақийдамизга зиддир. Аммо илмий психология бу бутунлай бошқа нарса. Агар илмий психология мумкин бўлмаган нарса бўлганида муслимаат.уз сайтида “саволлар.уз” бўлимида “психологга саволим бор” рукни очилган бўлармиди? Одамлар илмий психология билан парапсихологияни, эзотерикани адаштирадилар. Бу ҳам бўлса илмий психологияни яхшилаб ўрганиб чиқишмагани сабабидандир. Бир нарсани мумкин эмас деса бу ишни харом дейдиган даражага олиб чиқишдир. Ҳалол нарсани ҳаром дейиш ҳам гуноҳку. У ҳолда нима учун Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ китобларида химия, физика, астрономия каби илмлар қаторида илмий психологияни қўшиб гапирганлар? Сизга Шайх ҳазратларининг “Иймон” китобларидан иқтибос келтираман: “Энди эса оила масалалари бўйича шуғулланувчилар, эр-хотин ораларидаги алоқаларни ўрганувчи илми нафс (психология) мутахассислари ҳам уни чуқур ўрганиб чиқсалар, яхши бўлар эди.”Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илмлари, психология, тарих, жуғрофия, социология ва бошқа илмлар), Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради. Шоядки, ушбу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар.”
Илмий психология одамнинг психикасини, унинг миясини, мизожи ва характерини ўрганадиган ва талқин қилиб берадиган фан. Психотерапия, психиатрия одамнинг руҳий, психик касалликларини, акцентуация даражаларини ва буларни жамиятга қандай таъсир қилишини ўрганадиган ва талқин қиладиган илмлардир. Психология, невропатология, психотерапия, психиатрия бир-бирига боғлиқ илмлардир. Валлоҳу аълам!