Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози болсин бир қариндошимиз бор ақлий ногирон лекин ҳамма жойи соглом пулни фарқлай олмайди кимдир сиз ҳам намоз оқинг дебди бизи уйга келганда намоз оқияпман деб бизга қараб тақлид қилиб намоз оқиётканини кордим лекин ҳар ҳил қилиқларди қилиб 3 марта сажда қилиб орқа олдига қараб оқиса ҳудди масхарага охшаб туюлди ва сиз унақа қилиб намоз оқиме қоёринг дедим лекин виждоним қийналиб шу саволни ёзяпман шундай инсонларга ҳам намоз фарзми мени ҳато гапирмадимми?
– Ва алайкум ассалом! Бу инсон ВТЭК дан ўтказилганида бир қанча врачлар томонидан консилиум асосида эспертиза қилиб текширилган ва ақлий жиҳатдан ногирон деб топилган бўлса ,демак ундан шариат таклифлари кўтарилган деб қаралади.Шунда ҳам ақл даражасини аниқлаш керак , агар таҳоратни ўргатса ўрганолса , намоз сураларини ўргатса ўргана олса , намоз тартибларини ўргатса ўргана оладиган қобилияти бўлса , ўргатиб намоз ўқишига қаршилик қилинмайди , уни ўша пайтда хато ўқиганлиги унга ўргатилмаганлиги сабабидан бўлиши мумкин . Агар ўргана олмаса, ундан буни талаб қилинмайди . Чунки мажнун ва балоғатга етмаган ёш болалардан намоз соқит қилинган. Валлоҳу аълам!