Ассалому алайкум! Авваллари намозда сажда қилганимда кўзимга ҳар хил нарсалар кўринар эди. Масалан, юзи қизғиш махлуқлар Намозимни бир ўқиб, бир ўқимай юрар эдим. Шу охирги уч ҳафтадан бери тўлиқ ўқимоқдаман. Тўлиқ ўқишни бошлаганимда икки ҳафта умуман кўзимга махлуқлар кўринмади. Бир ҳафтадан буён онда-сонда яна кўриняпти. Шу масалада нима қилсам бўлади?
Яна саволим шуки, қизлик оилам исломий, келин бўлиб тушган оилам эса замонавий. Ибодатларимда анча қийналаман. Эрим ҳам намозни мажбурласамгина, онда-сонда ўқийдилар. У кишининг намоз ўқимасликлари менга таъсири бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатга эътибор берманг. Иншааллоҳ, ўтиб кетади. Қуръон тиловатини лозим тутинг. Зикр ва дуоларни кўпайтиринг. Ўзингизга дам солинг ва солдиринг.
Эрингиз учун сиз жавобгар эмассиз. Бир кишининг гуноҳи учун бошқаси таъсирланмайди. Валлоҳу аълам