Ассалому алайкум! Устоза Аллоҳ сиздан рози булсин. Фарзанд отасини яхши куришга мажбурми, яхши курмаса гунохкор буладими? Жудаям куп сабаблар билан отасидан хафа булган, шахсий хаёти хам отасини килмишлари билан огир вазиятга келиб колган булсачи. Буни отасига билдирмасдан курганда хурмат курсатиб, яхши гапириб, ичидан ёмон курса. Бундай фарзанд гунохкорми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор эмас. Унга ёмонлик қилмаса, ҳаққини адо этса бўлди. Валлоҳу аълам!