Чап қўл

18:23 / 12.11.2022 | Malika Majidova | 173
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум мени яқинда икки ёш бўладиган қизим чап қўлида овқат еябди ўнг қўлига ушлатиб қо‘йсам қошиқни унчалик эплай олмайди. Шунга ҳозирданоқ о‘ргатганим маъқулми ёки бироз катта бўлганда ўргатади ўнг қўлдан овқатланишни оиламизда чапақайлар ё‘қ лекин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан оз оздан ўргатиб бориш керак. Валлоҳу аълам!