Махр

02:25 / 09.10.2022 | Shox A16 | 216

Ассалому алайкум! 2019 йил турмуш қурганман, аёлимни махрини кечиктриб бердим 2021да 100 доллар қулига махринг деп бердим рузгорга ишлатганди, яна 2 чи маротаба 100 доллор бердим уни ҳам ишлатиб юборди, ҳозирда яна оилавий муамолар туфайли ажралмоқдамиза яна маҳримни қалинимни беринг ва жавобимни (талоқимни) беринг демоқда. шариатимизада қалин юқ никох уқилётганда махрда тиллодан ясалган қулоқ ҳалқаси деганди . Шу масалада ёрдам берсангиз мани берган махрим утдими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳринг деб берганингизда рози бўлиб қабул қилган ва ўзи хоҳлаган нарсасига ишлатган бўлса маҳр адо бўлган бўлади. Қалин пули деган нарса шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам!