Бачадон ретрофлексияси хавфлими?

06:13 / 02.05.2019 | Saidaxmedova | 1033
Ассалому алайкум! Менинг бачадоним ретрофлексия ҳолатида, яъни орқага қараган экан. Бунинг зарари борми? Ҳатто бачадоним размери озгина кичик экан. Қандай даволансам бўлади? Бачадонни катталаштириш учун ҳар ҳил даволовчи усуллар бор экан, улар танамизга зарар эмасми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бачадон ретрофлексия (орқага эгилган ) ҳолати, агар туғма характерга эга бўлса ва озроқ даражада ифодаланган бўлса, у жиддий асоратларга олиб келмайди. Агар тос аъзоларидаги яллиғланиш касалликлари оқибатида ёки чандиқланиш (спайка) билан боғлиқ бўлса, бу ҳолат даволанишни талаб этувчи ҳолатдир. Одатда бачадон ретрофлексиясига инфекциялар, мушаклар атрофияси, тухумдон функциясининг етишмовчилиги, чандиқли ўзгаришлар сабаб бўлади. Шу сабабларни бартараф қилинса, репродуктив функцияга салбий таъсирини олди олинади. Бачадон размерларини кичиклигини даволаш йўли билан бартараф қилиш мумкин. Бундай усулларга гинекологик массаж, физиотерапия, витаминотерапиялар киради. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, уларнинг танага ҳеч қандай зарари йўқ