Ҳижобсиз Қуръон китобни ўқиш

02:52 / 14.11.2022 | Shahlo | 374
Ассалому алайкум!
Беш Маҳал намоз уқий ман Аллоҳ шукур ҳози араб ҳарфларни урганаяпман Қуърон китобни уқишликни ният қилдим .Аммо ҳижобда эмасман турмуш уртогим рухсат беаяптила қандай юл тутай.Эрнинг рухсатисиз ҳижобда кирса буладими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта аввало Аллоҳнинг айтгани қилинади. Аллоҳнинг фарзини бажарганингиз учун ранжийдиганларнинг ранжишидан қўрқманг, албатта уларнинг бундай қилишлари тўғри эмас. Имкон қадар авратларингизни тўсинг, рангсиз нарсалар билан ясама соч билан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
«لاطاعةلمخلوقفيمعصيةالخالق»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : “Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди” деганлар.
https://t.me/muallim_media/381