Ҳомила ҳалтачаси қолиб кетган бўлса, қандай даволаш мумкин?

06:04 / 04.05.2019 | Saidaxmedova | 770
Ассалому алайкум! Абортдан сўнг чап тухумдонда 2 см.дек нарса қолган, УТТ текширувида киста эмас, размери 3 см.дан ошса киста бўлади дейишди. 8 ойдан буён сўрилмай турибди.Этилмай қолган эски фоллекулами ёки ҳомила ҳалтасими деб айтишган. Шу сабабдан ҳомиладор бўлмаяпман. Ҳомила ҳалтачаси қолиб кетган бўлса, қандай даволаш мумкин? Даволанганларим бесамар кетди. Хусусий гникологияга бордим, у ёқда бирқанча анализлар топширдим. Ҳайзни учинчи ва тўртинкни кунлари келинг, гармонларни аниқлашимиз керак, шундан сўнг даволашни бошлаймиз, олдинги даволанганинггизни анализларсиз даволашган, бўлмайди, дейишди. Бу ҳолатда қолиб кетган нарса учун чап тухумдонимдан айрилиб қолмайманми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда фолликула 18-24 мм размергача етилгач, ёрилади ва овуляция содир бўлади. Сизнинг ҳолатингизда фолликула персистенцияси бўлиши мумкин, чунки у узоқ вақт давомида сақланиб турибди. 24 см.дан ошмаган, агар бу размердан катталашганида фолликуляр киста деб баҳолаш мумкин эди, гормонал фонни махсус дори воситалари билан нормага келтирилса, бу фолликула сўрилиб кетади (ёки атрезияга учрайди). Тухумдон иккита бўлади, битта тухумдони биронта патология сабабли операция қилиб олинган аёллар ҳам иккинчи тухумдондан етилган тухум ҳужайралари орқали, Аллоҳ таолонинг изни билан, ҳомиладор бўла оладилар. Сизда операцияга кўрсатма ҳам йўқ, даволанса ўтадиган ҳолат бу. ЛГ, прогестерон ва эстрогенларни текширтириб, уларни меъёрга келтириш керак. Шундай экан, сизнинг хавотирингиз асоссиз