Аутоиммун касаллиги бор аёл

03:36 / 11.10.2022 | Feruza | 414

Ассалому алайкум! Устоз , Ман аутоиммун касаллигига чалинганман. Умрим сунгига кадар ,"Хумира" деган ( имменитетни ухлатадиган ) укол оламан. Билишимча биохимия укол. Етиб колмаганман. Вактида олиб юрсам, Алхамдулиллах хамма катори яхши юраман. Аммо давлениям ва гемоглабиним тушиб кетади. Хужайним 2- аелга уйланмохчилар. Каршимасман, манга Бари Бир. Келажакда хужайним касаллик ташувчи булиб колсалар, мани организмим кура олишига ишонмиман. 1,5 йилдан бери оламан. Агар уйлансала, Нима килишим мумкин. Узимга касд килгандан булиб колмиманми. Диний томондан маслахат Беринг. Талок сурасам буладими, бу жуда катта гунох. Маслахат Беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Аввало қандай аутоиммун касаллик билан оғриганингизга аниқлик киритмабсиз, уларнинг сони кўп.  Агар хўжайинингиз уйлансалар жинсий йўл билан юқувчи касалликка йўлиқмаган бўлса у аёл сизга қандай хавф солиши мумкин , тушунолмаяпман ? Ахлоқсиз, ёмон таносил касалликларини ташувчи   аёл бўлмаса , солиҳа бўлса буни сизнинг саломатлигингизга  таьсири бўлмайди ин шаа Аллоҳ . Гумон билан иш кўрилмайди! Валлоҳу аълам!