Номаҳрам, тавба қилиш, дуо

05:36 / 14.11.2022 | Shaxzoda | 239

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки,Бир таниши билан ишқий муносабатсиз шунчаки гаплашса (яъни номаҳрам бўлган кимса билан). Кейинчалик вақт ўтиб йигит кўнгли борлигини айтса, қиз бола ҳам кўнглидагиларни самимий эканлигини билдирса. Улар ораларидаги барча муносабатларитгуноҳ эканлигини билиб, шайтон амалини чиройли қилиб кўрсатганини англаб етиб,ҳатто унга боқиш ўзи учун харом эканлигини тушуниб етса, тавба қилса ва Аллоҳ розилиги учун бу гуноҳни тарк қилса. Лекин дуоларида Аллоҳдан ҳалол никоҳ ила тақдирларини бир қилишини сўраса улар учун бу иш туғрими? Гуноҳ ёзилмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!