Ассалому алайкум Устоз. Аллоҳ илмингизни янада Зиёда қилсин . Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг ,,Ибодати Исломия" китобида истинжо қилишда қоғоздан фойдаланиш макруҳ деб келтирилган . Лекин ҳозирги кунда деярли ҳамма жойда қоғоздан фойдаланиладику. Шу ҳақда тўлиқроқ маʼлумот берсангиз. Олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! У ердан айтилган қоғоздан мурод бошқа. Яъни бошқа нарсага хосланган қоғозларни, мисол учун ёзишга мосланган қоғозларни ишлатиш макруҳ. Аммо таҳорат учун махсус қоғозларни ишлатишга уламолар рухсат берганлар. Валлоҳу аълам!