Балоғат ёшидаги қизим

06:38 / 08.05.2019 | Sayfullayeva Shodiya | 1148
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Саволимни бефарқ қолдирмайсиз, деган умид билан сизларга мурожаат қиляпман. Қизим 18 га тўлиш арафасида. Бундан 2-3 йил аввал қизим 16 ёшида ҳайзи келадиган кунида унинг қовуғида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди ва бу оғриққа чидолмай, бақириб ўшқириб йиғлади, ўшанда юзлари жимирлаб, лаблари титрар ва бироз бурилиб кетар эди, кўзига ҳар хил нарсалар кўринарди. Бормаган шифокоримиз қолмади, ҳамма нарсаларини текширтирдик, яхши чиқди. Домлаларга ҳам олиб бордик. Лекин 12 ёшда балоғатга етган қизимда ҳали бу нарса бирор марта ҳам бўлмаган, 16 ёшга тўлганидан кейин бу ишлар бошланди. Бир ой шу оғриқлар билан бўлса, бир ой яхши, оғриқсиз келарди. Лекин қизим намоз ўқиётганида ёнида кимларнидир кўрар экан. Қизимга психолог ёрдами кераклигини айтишди, шунинг учун сизларга мурожаат қилдим. Илтимос, маслаҳат беринг, мен учун қизимнинг бундай бўлиши жуда ҳам аянчли. Сизларнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Ўзи сизлардан рози бўлсин!
Руҳшунос:
.Саломат бўлинг