– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлмай, Аллоҳдан дуо қилиб сўрашда давом этиш керак. Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилувчи Зотдир. Бахт очилиши учун махсус бир дуо ёки амал йўқ. Инсоннинг ҳожати раво бўлишининг энг асосийси, Аллоҳга қиладиган дуосидир. Хусусан дуолар мустажаб бўладиган вақтларда. У вақтлар, фарз намозларининг орқасидан қилинган дуо, кечанинг охирги учдан бири, яъни бамдод вақти кирмасидан олдин қилинг дуо ва рўза тутиб ифтор пайтида қилинган дуодир. Улардан ҳам асосийси киши қилган дуосидан ноумид бўлмасликдир. Ҳожат намозини ҳам тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!