Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ҳурматли устоза. Мен қурони каримни аудиосини эшитиб ҳаёлан бирга қайтариб хатм қилардм. Ҳозирда ҳам шу усулда хатм қилаётгандим ва 25 порага келгандим. Лекин куни кеча бир Хасан Қодиров домлани " Хатмни талаффуз билан қилиш керек, ҳаёлдан òтгани хатм эмас" деганларини эшитдим. Энди иккиланиб қолдим. Янги хатмни бошидан талаффуз билан тиловат қилсам бòладими ёки эскисини тугатишим керакми? Мен ҳозирда араб тили устозасига қурооннинг 30-порасини ёдлаб топшираяпман. Қурони каримни тòлиқ устозга оқиб бермасдан хатм қилиб бòламайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бòлсин
– Ва алайкум ассалом! Янгидан талаффуз билан бошланг. Устоздан ўтказиб олиб кейин қилиш керак хатмни. Валлоҳу аълам!