Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ таоло илмингизни бунданда зиёда қилсин. Устоз сиздан бир нарса сўраб мурожаат қилмоқчиман жавоб учун олдиндан рахмат.
Устоз ёшим 30 да 4 нафар фарзандим бор. Калтсийлар етишмаслиги туфайли кўп бора оёқларим суяги синиб турарди Алҳамдулиллаҳ 5 йилдан бери сингани йўқ. Айрим сабабларга кўра бел умуртқаларим соҳасида 4 та катта ва кичик грижа орттирганман. Думгаза қисмидагиси жуда азоб беради менга 15 дақиқадан ортиқ ўтиролмайман. Шу пайтларда Огриқ зўрлигидан Қурони Каримни ўқиёлмаяпман. Аллоҳ тавфиқ бериб, араб тилини ўқишни ўрганганман уйда, шу сабабли Қуръонни ўқишни жудаям яхши кўраман қалбим ҳузурланади. Шайх ҳазратларидан Аллоҳ рози бўлсин
У кишининг Рухий тарбия китобларини яқинда аудиосини ўқиб тугатдим. Алҳамдулиллаҳ кўпгина психолог устозимнинг тренингларида онлине қатнашаман озми кўпми ўзимни тўгрилаб боришга ҳаракат қилаяпман
Сизга бермоқчи бўлган саволим шуки:устоз манга ҳозир оқсил ва витамин, калтсийга бой маҳсулотлар жуда керак, яна фарзандларимга ҳам 3 та қизим бор улар ҳам келажакда Аллоҳ насиб қилса она бўлади. Эрим.ни топганлари рўзгор ва яна мани дориларимдан ортмайди. Ваҳоланки рўзгорга фақат ош, суюқ овқатлар учун махсулотлар олиб келадилар. Аммо манга ва фарзандларимга суяклари учун керак витамин ва озуқа махсулотларни олиб келишни хохламайдилар. Керак эмас ўлмайди, боридан еб ичаверсин дейдилар. Кийим кечакларимиз учун ҳам унча пул харажат қилмайдилар
Узи ман кўп исроф қилишни ёқтирмайман
Аллоҳдан қўрқаман, 1 йилда бир марта кийим бош олиб бермайдилар 2, 3 йилда олиб берадилар. Фарзандларимга ҳам мактаб бошида форма ва ўқув қуроллари олиб берадилар бўлди шу билан. Шунга ман ҳозир жудаям иккиланаяпман манга сизни маслаҳатингиз керак.Ман ўзим ишлаб пул топмоқчиман, лекин бирор ерга бориб ишлашга соглигим ҳам кўтармайди
Эрим ҳам рухсат бермайдилар. Уйда ўтириб 1,5 ойдан бери инг тилини ўрганаяпман
Психалогияни ҳам ўрганаяпман
Қўлимдан келганича уй рўзгор ишларига ҳам улгураяпман
Лекин фарзандларимга вақт ажратаолмаяпман. Уйда ўтириб ҳамма иш, юмушларимни вақтини тақсимлаб, ўрганаётган билимларимни бошқаларга ўргатиб онлине ишлаб пул топсам бўладими?
Ёки борига қаноат қилиб фарзандларимга кўпроқ вақт ажратайми. Ман ҳозир диэтадаман яъни тўгри овқатланиб оқсил ва витаминларни танага кўпроқ етказиб бериб соглигимни тикламоқчиман
Диэта қилиш учун эса кў пгина махсулотлар ҳам керак. Шуни ўзим пул топиб олмоқчиман
Фарзандларимга ҳам шу махсулотлардан кўпроқ едирмоқчиман. Эримга айтиб гап эшиб, маллолланиб олгандан кўра демоқчиман. Ёки борига шукр қилиб қаноат қилиб яшайверайми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Энг афзали эрга яхши гапириб, уни йўлга солишдир. Агар ишласангиз, унинг ҳиммати пасайишига таъсир қилиши мумкин. Шунинглек ўзингиз қийналасиз. Ундан кўра эрга йўл топиб кўпроқ нафақа қилишига унданг. Валлоҳу аълам!