Сийдик теккан гилам

16:23 / 15.10.2022 | Eʼzoza | 324

Ассалому алайкум! Одинахон опа яхшимисиз, сизга саволим шундан иборатки мен янги келинман опамлар билан жияним бизникига ётгани келишкан эди коп газли ичимликлар ичкани учун жияним сийиб қўйипти кўрпачага, ва мени айнан намоз ўқийдиган жойимга жой тошаб берган эдим ўша ерга ҳам теккан сийдиги яхшигина теккан катта залимга жой солган эдим у ерни гилами ҳам катта бўладику биласиз, мени роса жахлим чиқди, энди у гиламни ювиш жуда қийин бир савол ва жавобда ўқидим бир кеча ю бир кундуз оқава сувда ювиш керак деган экансз, у катта гилам шунинг учун турган жойида гел ва хар хил шунга ўхшаш кир ювиш воситалари билан гилам чўткалагичда ва латтани ҳўллаб 3 марта ўша сийган жойини озини ишқалаб артиб ҳўл бўлиб кетгунча чоткалаб кўпртириб айнан ўша сийдик теккан жойини ювса сийдик кетган ҳисобланадими? Ва у ерда яна Намоз ўқишим мумкинми? Ёки катта гиламни бошқаттам ҳаммасини ювишим керакми?, Биласиз янги келин қайнона қайнотам борлар ва у гилам жуда ҳам катта ҳаммасини ювшимни имкони ёқда шунинг учун шу саволмни беряпман. Жавоб учун олдиндан раҳмат узун бўлиб кетти узур сўрайман:)

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ерининг ўзини ювиш кифоя. Тагига челак ёки тоғора қўйиб устидан сув қуйиб юборса етади. Шунингдек намоз ўқилганида устидан жойнамоз солиб ўқиса жоиз. Валлоҳу аълам!