Ассалому алайкум! Мен Озодахон Бозорбоева Жамолиддин қизи. Ҳозирда Самарқанд Давлат чет тиллари Институти Шарқ тиллари факултети Араб тили йўналиши 3-босқич талабасиман. Бизда бир курсдош қизимиз май ойида оила қургандилар,шу қизимиз ҳозир куёвларининг гапларИ билан академик та‘тил олмоқчи. Чунки куёвлари кўчада юришларини хоҳлашмас экан номаҳрамларни кўзи тушади дейишибди. Биз араб тили ё‘налиши талабасимиз,энг яхши инсонларнинг,энг яхши талабалари жамланган гуруҳмиз. 4тагина о‘г‘ил бола курсдошимиз бор,улар лекин бизларга ортиқча гап со‘з қилмайди,ҳамма ўзини хурматини билади. Куёвлари о‘қисез рози бо‘лмайман дейишибди,уйда онлинега рухсат бор,лекин бизлар билан о‘қишга рухсат йўқ экан. У кишини розилиги учун қизимиз академик та‘тил оляпти. Саволим шуки қизимизнинг куёвлари тўғри иш қиляптиларми,уйланаётганда о‘қитаман деб ваъда бериб уйланганлар. Ҳозирги ишидан қизимиз норози бо‘лса ҳаққи борми. Ёки куёвлари тўғри иш қиляптиларми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Қизимиз ҳали хомиладор эмаслар.
– Ва алайкум ассалом! Рухсат бермаса эрнинг ҳаққи бор. Аммо ваъдасида турмаслик яхши эмас. Шунингдек илмий манфаатни устун қўйган яхши. Бу масалада бирор иши унга холис насиҳат қилса бўлади. аммо оилага зарар тегиб қоладиган ишни қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!