Остеопороз касаллигини ҳомиламга таъсири борми?

03:37 / 07.05.2019 | Нозима Каримова | 897
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум диск грижааси оркали шундай ташхис куйган шифокор,биокимевий тахлил утказилган кондаги кальций микдори1,86ммоль/л.чикган эди орка куракларим,бутун умурткада огрик турарди шифокор Акласта биофосфанат уколини тавсия килган.Уколни олганимдан кондаги кальций 1.93 га кутариди кейин огриклар 8.9.ойгача унча огримади энди яна огриклар бор кучлимасу лекин бор.остеогенон таблетка куп ичдим 2махал 2тб дан 2ой ичдим.шифокорим яна 2 марта акласта олсангиз тухтайди суяклар емирилиш деяпти.акласта хомиладорларга мумкинмас.яна менда конимда uric acid мочевая кислота баланд чикди 531.6 ммоль/л.кальцийни кислота емириши хам мумкинлиги хакида китобдан укиб колдим.нима килишни маслахат берасиз.Чунки биз тарафларда кучли малакали шифокорлар кам.Жавобингиз учун олдиндан рахмат
Шифокор:
.[quote="Нозима Каримова":2x9p380l]Ассалому алайкум шифокор опа менга берган жавоб ва тавсиялариз учун катта рахмат!Подагра касаллигида ейиш мумкин эмас озукаларни укидим жуда куп махсулот мумкинмас экан.Шунга нима ейиш мумкинлиги хакида хакида хам малумот бера оласизми?Чунки ревматолог шифокор хузурига Тошкентга бориб куринишим керак унгача билиб олсам боладими?[/quote:2x9p380l]
Ва алайкум ассалом.
Подагра касаллигида таркибида пурин махсулотини тутмайдиган озуқа махсулотлари мумкин . Нимаики таркибида пурин тутса ана шу махсулот мумкин эмас.
Подаграда истеьмоли рухсат этилган озуқа махсулотларининг рўйхатини келтириб ўтаман :
-Нон махсулотларидан : қора нон ва ачитқи ишлатилмаган пишириқлар ;
-Гушт махсулотларидан: индейка , товуқ ва қуён ,у ҳам хафтада 2-3 марта ва миқдори 170граммдан ортмаган миқдорда;
- Балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ёғсиз форель,семга турлари , бу балиқларни сувда қайнатилган ҳолда балиғини истеьмол қилиб, шурваси истеьмол қилинмаслиги керак;
-Тухум (кунига 1 марта, 1 донадан );
-Сутнинг ёғсизлантирилгани , кефир, творог , тузсиз пишлоқ ,йогурт ва сметана;
- Дуккаклилардан бошқа барча крупалар :
- Сабзавотлардан :картошка,сабзи,карам, пиёз, петрушка,ошқовоқ ,бақлажон, бодринг , қизил лавлаги ;
- Мевалардан апельсин,мандарин,кўк олма, ўрик ,нок ,қулупнай,хурмо ;
-Таомлардан : вегетерианча шурва, сутли бўтқалар ,салатлар,винегрет,
-Ширинликлардан : зефир,мармелад ,шоколадсиз конфетлар ва музқаймоқ ( суистеьмол қилмаслик шарти билан );
- Ёғлардан исталган ўсимлик мойлари;
- Ичимликлардан : кўк чой,лимон чой,сутли чой,шарбатлар , ишқорий минерал сувлар, мевалардан компот,наьматак дамламаси;
- Арахисдан бошқа барча ёнғоқ махсулотлари,бодом,писталар ;
- Зираворлардан : лавр япроғи,ванилин ,корица