Оила қуришдан олдин

01:36 / 16.11.2022 | Hilolahon | 308
Ассалому алайкум!Мен йигит ва қиз тўйдан олдин бир бирини 1 марта бирорта шерик билан кўришиши мумкунлигини унда ҳам унинг ташқи коринишига бир разм солиши мумкунлиги ва бирорта аёл яқини қизни яқиндан кўриши мумкун деб билар эдим лекин.менга бир инсон йигит ва қиз 2 маротаба кўришиши мумкунлиги ва қиз ҳижобини орқадан қилиб ўраб сочи ва бўйнини кўрсатиши мумкунлигини кўриб олмаса тўйдан кейин куёвга мақул келмаслиги мумкунлигини айтди.Аёл киши ҳар бир совчи бўлган йигитга ромолини орқадан ўраб чиқаверса ҳижобнинг фарзларига кирмаса керак деб ўйладим мени шу масала қийнаябди илтимос кенгроқ жавоб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйланиш талабида бўлса ҳам номаҳрамга аврат кўрсатилмайди. Ўша инсон нотўғри айтибди. Аврат ерларини фақат совчи аёл кўриши жоиз. Биринчи гал бир бирини яхши кўра олмаган бўлса қайта кўриш жоиз. Валлоҳу аълам!