Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устоз сиздан Аллоҳ рози бўлсин.Устоз жуфти ҳалолим турмуш ўртоғим роса яҳши инсон лекин жуда ҳам ёмон рашқчи,ҳаттоки тушларида ҳам қизгониб чиқади базида шуни дб уйда жанжал болади яқинда ҳам ҳудди шундай болди сокса нима деса ҳам индамайман эркак киши тез ёниб тез очади дб эшитиб туравераман лекин гап котаролмайман базида гапларини ичимга олмасликка ҳаракат қиламан лекин шу оҳиргиси жуда коп ошиб кетди чидадим оҳири отанг онанг сенга тарбия бермаган кочада юраверган сен ҳам оиланг ҳам (анақасанлар) дб роса уришди чидамай гап қайтардим ҳа мени ота оанм шунақа девордим дадам русда бизни боқиш учун ҳаракат қилди онам тарбия қилди қайнонам мени яхши корадилар Аллоҳга шукур тарбиямиз яхши жаҳли чиққанда гапирди лекин бу менга тасир қиляпти тинмай йиглайдиган бўлиб овқат ҳам егим ибодатларимга ҳам қизиқишим сониб қолди ҳамма нарсадан конглим қолган кўчага чиқсам қизгониб у ерда туринг бу ерда туринг бу томонда юринг дб гапираверадилар мен ҳам юришни биламан десам шустри массиз биз русдамиз биронтаси келиб уриб нетиб кетмасин дейди аҳр мен ҳам инсонман қаерда қандай юришни туришни биламан айтсам сокадилар ҳудди қафасдаги инсонга оҳшиман ҳожайинимдан қорққанимдан ҳам кочада ҳам ҳатто уйда юргани ҳам қўрқиб безиллаб қолганман бошим оғриб конглим айниди асабийлашсам мени ҳолатим қизимга ҳам тасир қилишини ҳоҳламайман
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг рашки патологик даражадами йўқми буни билиш учун биргаликда психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. У билан биргаликда кўчага чиқмаганингиз яхши эди. Ўзингизни шундай қилиб муҳофаза қилиб туринг ҳозирча. Чунки уни якка ўзингиз ўзгартира олмайсиз. Психологияда рашк туйғусига ўзига ишончи бўлмаганда кимнидир унга эътибори кам бўлиб кўриниб ҳосил бўладиган салбий ҳис-туйғу деб қаралади. Рашк аслида биологик мақсад ва асосга эга бўлган ҳолат. Яъни инсон фитратида бор бўлган табиий ҳолат. Инсон наслининг давом этиши учун маълум объектни муҳофаза қилиш зарурати бўлганида рашк ҳисси зарур бўлади. Рашк гормон тизими орқали ҳосил қилинадиган организмнинг реакцияси. Аммо рашк патологик рашк бўлса бу ўша одамнинг ўзи ва атрофидагиларнинг ҳаётини аъзобга айлантиради. Бу каби рашк оилани барбод қилади. Ҳақиқатда бу психологик муаммодир. Паталогик рашкнинг бир қанча турлари бор: Параноид рашк, нарциссик рашк, психопатик рашк, мазохистик рашк, шизоид рашк, истерик рашк, обсессив-компульсив рашк. Делаверский университет психологларининг тадқиқотларига кўра юқоридаги каби рашк ҳоҳ аёл киши бўлсин ҳоҳ эркак киши бўлсин иккала жинсда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Рашк инсон қалбини, ақлини шу даражада қамраб оладики олдида турган буюмларни ҳам кўра олмай қолади. Бу эса паталогик рашки бор бўлган одамнинг кўзини парда қоплагани сингари унинг фаҳм-фаросати, ақл-идроки сустлашиб, бу хавфли ҳолати жуфтининг ёки бошқа одамларнинг сифат ва фазилатларини сезмайдиган бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида эр-хотин муносабатларига, шахслараро муносабатларига путур етказиб, бошқаларни ва ўзини қийноқларга солиб қўяди. Шунинг учун сиз кучли тажрибалик психолог топиб унга мурожаат қилганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.