Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

09:20 / 11.05.2019 | Окила | 995
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли динимиз йўлида беминнат хизмат қилаётган муслима опаларим! Саволим шундан иборатки, Аллоҳга шукр, бир фарзандим бор, ёши 12 да. Опам ўғлимга эски компьютерни ҳадя қилганди. Эски бўлгани учун у тез бузилиб қолди. Шунда ўғлим кўзлари ёшга тўлиб: “Мен нега шунчалик омадсизман, шуни ҳам эплаб ишлата олмадим?!” деди. Бошқа куни дўстларининг ёлғончилиги, бевафолигидан хафа бўлиб йиғлади. Бу гапларига “Нега, ўғлим?! Сен энг омадли йигитсан! Чунки сенинг меҳрибон онанг, сени яхши кўрадиган даданг бор. Кўзинг кўради, қулоғинг эшитади, соғломсан! Бу нарсалар йиғлашингга арзимайди”, деб жавоб бердим. Нима деб ўйлайсиз, тўғри гапирдимми? Ўғлим ёлғиз бўлгани учун йиғлоқироқ. Кўчада эмас, менга шунақа қилади. Бу нормал ҳолатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Руҳшунос:
.Саломат бўлинг