Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Устоз илмингиз зиёда булсин
Ёшим 23 да. Турмуш о‘ртог‘имнинг 2 чи аёллариман. Турмуш о‘ртог‘им диндан жуда ҳам хабардор эмаслар. Адолат қилишда манга нисбатан ноҳақлик қилиб қуйяптилар. Баъзида 15 кунлаб уйга келишмайди. Жуда куп нарсаларда фақат сабр қилгин дейдилар. Адолат истаб гапиришим мумкинми? Уларга қандай тушунтиришни билмаяпман. Устоз илтимос манга маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳуқуқ талаб қилгандан кўра ўзингизга жалб қилинг. Сиздан безмасин. Эркакнинг кўнгли мойил бўлса сиз учун кўп нарса қилади. Валлоҳу аълам!