Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! Устозажон илмингиз зийода булсин, сарф килган вахтингиз эвазига Аллох мукофотласин!
Саволим шуки: Мен Москва шахрида рус оиласида келиб кетувчи няня булиб ишлайман! Мен ишга келган пайт уйда бола ва унинг онаси булади, эри булмайди,мен уни хатто курмайман!
Боласи угил бола 3-4 йош! Мен боласи ва онасидан хам аврат жойларимни тусишим жоизми?
Этибор учун Рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Онасидан тўсганингиз афзал. Боладан тўсишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!