Таҳорат

05:16 / 17.11.2022 | Kumush Odina | 250

Ассалому алайкум! Мен 4 кун олдин бурундан оператсия бўлдим. Ҳали оператсия жойи қонаб туривди, таҳорат олишнинг ҳам, таяммумнинг ҳам иложи бўлмаяпти. Намозларим қолиб кетяпти. Ҳеч бўлмаса, зикр тушириб турай дегандим. Таҳоратсиз тасбеҳ айтиш мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таяммум қилиш керак. Таяммумнинг иложи бўлмаса ҳам намоз тарк қилинмайди. Тасбеҳ айтиш учун таҳорат шарт эмас. Аллоҳ шифо берсин!