Аёлларда намоз либоси

04:54 / 18.11.2022 | Zebiniso | 248
Ассалому алайкум! Устозларимиздан Аллоҳ рози бӯлсин. Саволим шундан иборатки, аёлларнинг намоз либоси ҳақида батафсил маълумот бераоласизми ? Кӯйлак лозим мумкин эмас деб эшитгандим. Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратни ёпса ва баданни кўрсатмаса ва шаклини билдирмаса бўлди. Айнан кўйлак, лозим ё бошқаси талаб қилинмаган. Валлоҳу аълам!