Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон! Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, Қуръон ўқишни ҳам биламан ва ўқиб тураман. Лекин негадир менга тез-тез жинлар ёпишади деб ўйлайман. Айниқса, ухлаб ётганимда улар келиб, кўрпамни кўтаришади, қўлларим ва оғзимни ўйнашади. Ҳар-хил товуш чиқаришади. Мен бу ҳолатни сезиб ётаман, қўрқаман. Нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръон тиловатини кўпайтиринг, ўзингиз ўқинг, ўзгадан эшитинг ва ўзингизга кўп дам солинг. Оятул курси ва чорқул (Кафирун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари)ни ўқиб, дам солинг. Ёлғиз ётманг. Валлоҳу аълам