Операция

05:28 / 18.11.2022 | Сакина Вахидова | 270
Ассалому алайкум! Яқинда операция бўлдим.Томоғимда катта эндемический зоб бор эди. Шу зобни операция орқали куйдиришди. Ўзим хижобдаман алхамдулиллах.Саволим шундан иборатки операция пайтида мани журналистлар видеога олишибди, ва шу видеони кун.узга жойлашди,видеода бойним кўринган лекин йузим унчали йахши кўринмаган.Мени видеога олмелар дисам ҳам барибир видеога олишибди.Бойними кўп менга номаҳрам бўлган инсонлар кўришади.Шў сабаб менга гунох ёзиладими?Жавоб учун олдиндан рахмат.Аллох сизлардан рози булсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ихтиёрингиздан ташқари қилган бўлса сизга эмас уларга гуноҳ. Уларни судга беришингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!