Ахволим жиддий, илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг

05:24 / 18.11.2022 | Baby.lover | 493

ассалому алекум менинг исмим заҳро ёшим 28 да америкага келганимга 11 йил булди турмушга чиқганман хужайиним тақволи алҳамдуллилаҳ турмуш қурганимизга 10 йил булди 4 та фарзандимиз бор алҳамдуллилаҳ . утҳган йил кузда оилавий узбекистонга боргандик 3 ойга қайтишдан олдин ошқозоним куп огрийдиган бошим куп огрийдиган булиб қолдим қайтиб келибҳам огриди биз 9 йил қайнонам қайнотам билан яшагандик 1 йил охирги алоҳида яшадик кейин узбекистонга боларни каникулида борудик қайтиб келиб нимагадир хужайиним қаттиқ сиқилдилар чунки узбекистонда шу йил уртоглари билан бемалол вақт утқазгандилар купроқ утроқлари билан булганга буерга қайтиб келганда уртоқҳам ота онам ҳам юқ зерикдилар, ота оналари узбекистонда қолганди, мен тилла сотардим узбекистонга янги кивартирага бориб турдик турмуш уртогим вақтлари булганда мениҳам айлантириб турдилар шунгами кимдир сеҳр қилган экан биз буни билмадик ошқозон огриркан. қайтиб келганда бир уртогим эри юқ 2 та қизи билан турарди эрим уларни мактабга оборарди узимизи болар билан у аёлга қийина деб айтди бир икки кейин нимагадир рахмим келибми узизга 2 аёл қилиб олинг савоб булади деб шуни мияларига қуйдим кейин аввалда юқ дедилар кейин кунгилари исигандек булди бир куни шу ҳақида гапириб гул обориб беринг шундан муносибат бошланади дедим юқ нима деб уйлийди деб юқ обормийман дедилар кейин ишдан қайтиб мен бир иш қилдим шу гул қуйдим мошинага дедилар мен галати булдим менга гул қани деб сенга омадим уйладим олиши лекин омапман ҳама пулим картада гул олишга нақт билан олиш каре банк боришга эриндим деб менга бу қаттиқ тасир қилди демак уйлансайиз бир хил курмас экансизда деб шундан турмуш уртогимдан хафа булиши бошладим қаттиқ хафа булдим мени шунча хизматим кузиларига куринмас эканда олинг деса 2 чисини олиб кетаверарканларда деб хафа булдим қаттиқ сиқилдим кейин почка инфексия булдим кухнида ишлаб турсам кузимга қора нарса утиб кетгандек куринди ундан олдин эса билмадим 1 2 кун олдин кузимга шифанердан мушук тушиб кетгандек булди тунда хужайиним ишда болар ухлаган эди қаттиқ қурқиб хужайинимга тилифон қилдим яхшилаб қара уйни дедилар юқ ҳижнима тополмадим кейин шу инфексия тушиб духтирга бордим духтирда антибиотиклар 2 хил антибиотик ишламади духтирлар воҳима қилиб халатлар кийиб келиб қараса шунгаям қаттиқ қурқдим духтирда куп йиглардим қайнонамлар қайтиб келган боларимга қараётган эди синглими бошқа штатдан чақирволдим куп йиглардим у келди биз билан 3 ҳафта турди духтирдан чиқгандан сунг мен боларга этиборсиз булиб қолгандим, кейин билсак буйимда бор экан сақланишда эдим шундаям бупти эрим бу инфексия тушган 4 та бола қийналдинг олдир дедилар оёгим томири қорнимдан тортиб тортишиб огрирди шунга бошидан шундай булса кейин қийналасан бирерда 4 та бола бир ерда биттаа ке буни олдирамиз дедилар уйдагилар ҳама шу маслиҳатга келди абортга борганимдаҳам роса уйландим тугри қиляпманми деб бир олдирмай дедиму духтирлар номимни чақирганда булди кеч деб бориб олдирдим духтирдан чиқдим озгина овоз буллсаям уйгониб кетадиган тунда кунда яхши ухлолмийдиган булиб қолдим синглим боларга қаради овқатни узим қилдим қийналасамҳам кейин синглим кетти қайтиб куп узимдан узим йиглардим ота онам хавотирланиб келиб мен билан туришди 3 ҳафта кейин кетишди онам келгангда онам қарадилар мен уже васвасада эдим кулаётган менми деб ҳар бир нарсага бу менмас ичимда бошим қайнарди савол жавоблардан васваса иймонимга булди сен кофирсан деб мен бунга ишондим мен кофирманми деб узимга булган ишонч синди ҳаётдан кунглим совуди ҳижнима қимийдиган булиб қолдим кейин уз уйимда туролмийдиган турсам сиқиладиган булдим хужайиним қайнонамникига кучиб бордик уерда қайнонам ёрдамлашдилар кейин аллоҳ ҳақида гумонлар келди борми биттами деб олдин малумотларим куп эди шу охирги йил намозни анча кам уқийдиган булиб қолгандим узи нимага биламдим ухлоқҳам масдим нимадир масулятдан воз кечдингми деди кунглим ҳа деяпти орзу ҳавасданҳам воз кечдингми деб ҳа деди қалбим , кейин анчадан кейин яна шундай булди сенда барбир ҳаракат юқ деб худди қалбимдан иймони кутардгандек булди мен юқ десамҳам нимадир кунглимдан чиқиб кетди шундан сунг мен энди дузахга бораманми деб сиқилдим боларга қарамай хужайинига қарамай қолдим хужайиним меҳрубон менга ҳама томонлама ёрдам бердилар боларга қараш га кейин боларни ота онамга обориб узбекистонга руқияга бордик 2 ҳавфтага қиргизитонга утиб умар қорида уқтирдик бошим қайнарди роса кузимни ёпсам илонлар хар хил нарса куринарди шундай қилиб уқтирдик қаерга бориб нима қилдим ҳиж нима сезмадим турмуш ортогим обориб айлантирдилар ҳижнарса чунмадим болар билан хужайин тилифон қилиб гаплашиб бермаса гапирмасдим гапирсам тез тилифони қуйиши иложи топилса эди ота онамга қуйганда кетаётганда ҳамаси ойи кетманд деса мен ичимда сизлардан қутилдим дердим, олдин унақамасдим боларимни ҳиж нимага ишонмийдиган мактабдан келса лагапетларга обориб ҳар куни уйнатиб хурсанд қилиши доим уйлсрдим мен узгача одамга айланиб қолдим боларгаям ота онам турмуш уртогим ҳато узимни севмийдиган булиб қолдим ҳаёти ҳич нима маносини чунмийдиган соатга қарамийдиган булиб кетим узимга тозалигимга қарамийдиган булдим менга маслиҳат беринг қандай қилиб уз олдинги холатимга қайтсам экан аллоҳа ишонишим кам булдими қаттиқ қийналдим фолбинга ухшаганга бордим чунки кундан кунга чукятгандим у менга сен жиндимасман сен шайтонга ишониб қолгансан деди бу тугри эди менда охиргивасваса нима булсаям бу ҳаётда яхши яшаш эди қурон уқисамқаерда мунофиқлар кофирлар деса ҳама алматлари менда бор мени айтяпти деб уйлардим дажолмасми дебҳам уйладим хулас фикрлашиб бузилди план билан ишлолмийман боларимни ҳис туйгусини чунмиямн бази узимни борлигимниям чунмийман раҳм шафқат муруват муҳабат ҳама туйгум учиб қолган менга тугри юл курсатинг психолог билан ишлаши бошладим машқларини қилдим ҳижнима узгармади у ҳам ҳайрон сиз бошқа оламга тушгансиз ҳама дуоси қабул буладиган фаришта булсайиз керак деб айтишди нима қилай қолган умрими қандей утқазаман тозлаикимга этибориб камайган бошизи огритдим билдим кечиринг фақат тугри юл курсатинг

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мунтазам руқия қилдириш керак
Сеҳрнинг муолажаси.
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканлигини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир.Ким «Солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади», деб ўйласа, хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусибатларнинг етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Солиҳ кишига, жумладан, беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлиги аломатидир. Офат ва беморликлар бундай кишилар учун гуноҳларининг каффоротидир.
Ҳа, агар мусибатга учраган банда солиҳ бўлса, мусибат унинг учун гуноҳларига каффорот ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.
Гоҳида сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам бандага мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади.
1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.
2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.
3. Яхшиликларни кўп қилиш.
4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги билан машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.
5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб, керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш.
6. Мазкур дуо ва зикрларнинг ҳақ эканлиги ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, ўша дуо ва зикрларнинг таъсири ҳам шунча кучли бўлади.
7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалб ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.
8. Кундузги дуо ва зикрлар Бомдоддан, кечкилари эса Аср намозидан кейин айтилади.
9. Сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун «Оятул Курсий», «Бақара» сурасининг охирги икки ояти, «Ихлос», «Фалақ» ва «Наас» суралари ўқилади. Бошқа ўқиладиган дуо-лар ва зикрлар ушбу китобнинг тегишли жойида келади.
10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўла туриб, бошининг у ер-бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва бавл қилса, иштаҳаси йўқолса, юраги безовта бўлса, белининг ва икки курагининг пас¬тида оғриқ турса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, у одам сеҳрланган ёки унга кўз теккан бўлади.
Шунингдек, бир одам бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр таъсир қилган ёки кўз теккан бўлади.
Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб, васвасага йўл қўймаслиги лозим.
Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.
Биринчиси – сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб, «Фалақ» ва «Наас» сураларини ўқиб туриб, тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.
Иккинчиси – сеҳр ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилинади. Бу иш ҳаромдир.
Учинчиси – шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда «Фотиҳа», «Фалақ» ва «Наас» суралари ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуолар ўқилади.
Имом Абдурраззоқ ўзининг «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган:
«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Улар икки тошнинг орасига олиб, туйилади. Унга «Каафи¬рун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Наас» суралари уч марта ўқи¬лади. Сўнгра сувга солиб, ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрорланади».
Тўртинчиси – сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса, ич суриш билан, бошқа жойда бўлса, қон олиш йўли билан халос бўлинади.
11. Дам солишнинг шартларидан бири – унинг Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.
12. Дам солиш араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса, маъноси тушунарли бўлиши шарт.
13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.
14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунча кучли бўлади.
15. Дам солиш жараёнида Аллоҳга сидқидилдан юзланиш ва ёлвориш лозим.
16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.
17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.
18. Дам солдирувчи киши шифони Аллоҳ таолонинг Ўзидан ихлос билан сўраши лозим.
19. Шифо бўлмаяпти, деб шошилмаслик керак.
20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси, исириқ каби нарсаларни осиш мумкин эмас.                                                                                                                                                                                               21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва одамларни жалб қиладиган бошқа ишларни амалга оширишлари бор.
22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири – улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки, шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.
23. Сеҳргарлар баъзи кийимларни ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.
24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга бўлган ҳайвонни келтиришни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломатларидандир.
25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.
26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.
27. Сеҳргарлар беморларга одамларга аралашмай, маълум муддат алоҳида хонада яшашни амр қиладилар ва ҳоказо.
(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )                                                                                                                                                                Психолог Мадина Джураева : Мактубингизни диккат билан ўқиб чиқдим. Тушунишимча сиз психотерапевт қабулига борганигиз маъқул. Психикангизда ўзгариш бор. Аммо бу касалсиз дегани эмас. Мутаҳассис баъзи бир дориларни тавсия қилади ҳамда психологик муолажаларни ўтказиши билан аҳволингиз анча яхшилана боради иншааллоҳ.