Фидя лозимми?

15:43 / 14.05.2019 | Аиша | 835
Ассалому алайкум! Фарзандим туғма ногирон эди, яъни бутунлай қўл-оёғи ишламасди. Аллоҳ қодир қилганича намозини адо қилдиришга ҳаракат қилар эдик. 18 ёшида боқий дунёга кетди. 18 ёшида Рамазон ойида тутмаган рўзамга фидя, деб фидясини берган эди. Шу вақтгача эсимизга келмаган экан, балоғат ёшини тахминий ҳисоблаб, 18 ёшга қадар тутмаган рўзаси учун ҳозир ҳам фидясини беришимиз керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин! Ҳа, фидя берилади. Агар ўзи васият қилган бўлса ёки сизлар ўз ихтиёрингиз билан бермоқчи бўлсангизлар, беринглар. Валлоҳу аълам