Хижоб масаласи хақида

11:00 / 22.11.2022 | FERUZA | 1346
Ассалому алайкум!
Бир тақводор оиланинг қизи ёшлигидан хижобга ўралган эди, балоғат ёшига етганида бирданига хижобини ўралмай қўйди
Шунга она ёки буви сифатида, шу қиз қизиз ёки наварез бўганда нима маслахат берардиз?
Ёки шу тақводор оилани қизи ёки навараси бўганизда "хижобни нима сабабдан ечдим" деган саволга нима деган бўлардиз?
Аллохим сизлардан рози бўсин
Аввалдан жавобингиз учун катта рахмат
Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бу хизмат шаръий савол жавоблар учун мўлжал қилинган. Бундай ҳолатларда ҳидоят Аллоҳдан эканига эътиқод қилиб, холис насиҳат қилинади. Виждонига хитоб қилинади. Аллоҳни, охиратни, сатрнинг аҳамиятини тушунтириб борилади. То таъсири бўлгунича сабр қилинади. Валлоҳу аълам!