Қазо намози қачон ўқилади?

20:05 / 17.05.2019 | Muhammadsamiy | 854
Ассалому алайкум! Аёл киши фарзанд кўрганда онадан туғилгандек бўлар экан. Агар 20 йил намоз ўқимаган бўлса, охирги фарзанд кўрган йилдан қазоси ҳисобланиб ўқийдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл киши фарзандни дунёга келтирганида гуноҳлари кечирилиши мумкин. Аммо зиммасидаги фарз амаллари соқит бўлмайди. Намоз, рўза, закот ва ҳаж амалларини бажаргандагина бўйнидан соқит бўлади, йўқса, қарздор бўлиб тураверади. Сиз айтган ҳолатда бошқа гуноҳлари мағфират бўлиши мумкин. Бу дегани қарзларидан ҳам қутилди, дегани эмас. Валлоҳу аълам