Тухумдонларни боғлатиш

23:51 / 21.11.2022 | Gulbahor Nazarova | 271
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳим 3та ўғил фарзанд насиб қилди. 3- фарзандим кесирча кесиш йўли билан туғилди. Хозир 4- фарзандимга ҳомиладорман Алҳамдулиллаҳ. Лекин соғлиғимда муаммолар юзага келди. Совид юрегимга асорат берган ташхис тахикардия ва миокардит. Юрегимга дори ичнасам 120 тагача уради давленим 150 гача чиқади. Соғлиғим яхшимас. Маткада 2 томонлама варикоз бор. Кесирча кесиш йўли билан туғаман . Соғлиғим ҳақида қисқача шу малумотни бердим. Саволим шуки зикр аҳлидан сўранг да ўқидимки туҳумдонларни боғлатиш мумкин эмас экан. Манга бошқа ҳомиладор бўлиш мумкин эмас. Бу 6- хомила 4- туғуруқ 2таси Аллоҳ насиб қилмаган. Мани хозирги холатимда ҳам туҳумдонларни боғлатишим мумкин эмасми? Чунки манга бошқа сақланиш йўллари мумкин эмас. Илтимос шу саволимга аниқроқ жавоб берсангиз Аллоҳ сиздан ва бизда ўзи рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тақводор, ҳозиқ шифокор туғиш сизга хатарли эканини тасдиқласа, бу ишни қилса жоиз.
Валлоҳу аълам!