Аразлаш

07:49 / 23.11.2022 | Alirizo | 370
Ассалому алайкум! Одинахон устоз сизга саволим бор эди Устоз Мен Андижондан Фарғонага келин бўлиб тушганман. Яқинда 1йил бўлди тўйимга ҳам. Эрим томондаги қариндошларим жуда ҳам яхши инсонлар. Намозхон илмли инсонлар Алҳамдулиллаҳ. Мендан катта овсиним ҳам бор. Ҳаммалари мени яхши кўриб Яҳши муомала қилишади мусофир деб. Эримнинг аммалари бор шу аммамизни 1дона келини ҳам бор 2та қизчаси ҳам бор. Шу аммам мени бошқа Яҳши кўрганидан ҳаммага мақтаб юради. Бошида овсиним ёқтирмади мени ҳамма билан ўпишиб қучоқлашиб кўришаверманг тил ёғламалик қилиб деб мендан уларни қизғонарди мени ёқтирмади ҳар нарсадан айбимни топиб мени кўп ҳафа қиларди кейинчалик сал тил топишдик Энди бўлса аммамни келини мендан 10ёш катта опа. Аммам кулиб юрган инсонни яхши кўрар экан Аммам уйларига Кириб мени кулиб юради жуда яхши қиз экан менга жуда ёқти деб ҳар куни уйдегиларини келинини олдида мени мақтайверибди. Бора бора келини бизникига чиққанда менга ҳар ҳил гаплар теккизиб пичинг гаплар қилиб чиқиб кетарди. Кейин овсинимдан нега бундай қилаяпти мен тушунмаяппан деб сўрасам сизни деб ҳар куни уйида жанжал бўлаяпти экан сизни аммам ҳар куни мақтар экан сиздан ҳафа бўлибди.Бошқа аммам билан актрисалик қилиб кўришманг деди.Мен жуда ҳижолат бўлиб кеттим мени деб битта оила бузилиб кетмасин деб аммамдан ўзимни торттим аммам кирганда шунчаки оддий кўришдим. Аммам ғалати бўлиб қайнонамдан сўраган экан ҳали келиниз ҳафа бўлаётганини айтиб чиқиб кетти деган экан аммам уйларига Кириб келини билан урушибти. Тўғриси Мен жуда ҳижолатлик бўлиб қолдим. Менга онамлар турмушга чиқишимдан олдин ўргатган эдилар. Уйинга ким кирса, доим кулиб ўпишиб кўришгин тагига тўшак солгин деб ўргатишган эди. Мен шундай қилган эдим ҳолос мени ниятим қора эмасди. Мени Аммамни келини овсиним нотўғри тушунишди.Мана 4ой бўлди аммамни келини Мен билан уммуман гаплашмайди. Фақат овсиним билан нималарнидир гаплашиб юришади. Овсинимга, овсининг билан гаплашмагиним яхши деб айтибди.Неча марта сўрашдим бирор марта Мен билан гаплашмади. Ҳар оракунда мендан ҳафа эканлигини ёқтирмаслигини айтади. 1йил бўлди ҳали фарзандим йўқ ҳатто фарзандларини олдига борсам уйига олиб Кириб кетади. Ҳамма билан кулиб кўришиб гаплашади фақат мен билан кўришмайди гаплашмайди. Нима қилай Аллоҳдан жуда қўрқаман гина сақлашдан намоз ўқийман Қуръон ўқийман ҳамма нарсани тушунаман маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларга эътибор қилманг. Яхшиликни кўтара олшмаса айб сизда эмас. Аммо уларга ўзингиз муомала қилаверинг, гарчи гапиришмаса ҳам, иншааллоҳ улар ҳам чиқишиб кетишади сиз билан. Валлоҳу аълам!